Ўзбекистон | 10:02 / 24.03.2024
9493
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги якка тартибдаги уйлар сони маълум қилинди

Ўтган йилда уларнинг сони қарийб 200 мингтага ошган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта якка тартибдаги уй ва квартиралар бор. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қариб 7,5 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 фоизга ошган.

Агентлик бир йил аввал эълон қилган маълумотда 2023 йил 1 январ ҳолатига кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони 7,3 миллионта экани айтилганди.

Агентлик маълумотида республика бўйлаб ноқонуний қурилган уй-жойлар ҳам киритилганми йўқми, очиқланмаган.

Мавзуга оид