Ўзбекистон | 08:52 / 27.03.2024
3567
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлаяпти 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Маниш Прабхат Ҳиндистоннинг мамлакатдаги элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаяпти. 

“Биз Элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, дея маълум қилди Бахтиёр Саидов.

Маниш Прабхат Ҳиндистон дипломатик миссиясини 2020 йил октябр ойидан бери бошқариб келмоқда.

Мавзуга оид