Ўзбекистон | 08:32 / 29.03.2024
5367
2 дақиқада ўқилади

Рациялардан тегишли рухсатномасиз фойдаланган мансабдор шахсга чора кўрилди

Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситаларидан тегишли рухсатномаларсиз фойдаланаётган шахсга чора кўрилди.

Фото: Shutterstock

Жорий йилнинг март ойида  «Ўзкомназорат» инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчаси ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида мансабдор шахс Ж.Ж. томонидан 6 дона BAOFENG BF-888S русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланилаётгани аниқланди. 

Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 12-моддаси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 152-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди ва мансабдор шахсга нисбатан чора кўрилди. 

Мавзуга оид