Жамият | 16:31 / 30.03.2024
12569
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ишлаб чиқариш цехини электр тармоғига улаб беришни айтиб пул олган ЭТК муҳандислари ушланди

Улар фуқародан янги ташкил этилган цехни электр тармоғига улаб беришни айтиб, 85 млн сўм олаётганда ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я. фуқаро Ф.Т.нинг янги ташкил этган ёғоч маҳсулотларига қайта ишлов бериш цехини 105 млн сўм эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида электр тармоғига улаб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 85 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Андижон вилояти ЭТК муҳандиси Ж.Ю. Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я.дан 85 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид