Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
2021 йил мартидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шоҳрух Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Паркент тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинган.
Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Шоҳрух Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев танқидий-таҳлилий чиқиш қилган.
Сессияда Сардор Дадажонович Исоқулов Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сардор Исоқулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини (кундузги) тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистрал электр тармоқлари электр энергияси узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар у «Иссиқлик электр станциялари» AЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шоҳрух Шоаҳмедов Паркент туманига 2021 йил мартидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
11:49 / 25.10.2024