Ўзбекистон | 17:43 / 15.04.2024
6933
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди

Президент Администрацияси ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов Ўзбекистонда миллий контент  яратиш бўйича нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашди.

Учрашувда миллий контент яратиш бўйича муаммолар, шунингдек, уларга ечим топиш йўллари батафсил муҳокама қилинган.

2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзаб масала эканлигини таъкидлаганди.

“Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”, — деганди давлат раҳбари.

Мавзуга оид