АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди
Божхона қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.
Тадбир доирасида Божхона қўмитасида АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида 50 дона СТ-40 кўрик мажмуасини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
АҚШ элчиси Ж.Хеник ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, АҚШ элчихонаси Божхона қўмитаси учун долзарб ва устувор ҳисобланган йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини қайд этди. АҚШнинг Қуролсизлантириш ва уларнинг тарқалишини олдини олиш фонди лойиҳа бошқарувчиси Д.Хирш эса келгусида Божхона қўмитаси учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини билдирди.
Учрашувда жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.
Мавзуга оид
14:35
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024