Ўзбекистон | 10:58 / 19.04.2024
20900
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Тошкентда якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz

19–20 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Якшанба куни – 21 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

«Одатда баҳорнинг ўрталарида кузатилгани каби 19–21 апрел кунлари ёғадиган ёмғир маҳаллий хусусиятга эга бўлади ва асосан куннинг иккинчи ярмида кузатилади. Бунда ҳарорат фони ўзгармайди ва ҳаво ҳарорати +22…+27 даража атрофида, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади», дейилади хабарда.

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 метр/сониягача кучаяди. Тоғларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат фониниг кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда жума, шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 19–21 апрелда кечалари +12…+15, кундуз кунлари +25…+27 даража бўлади.

«Ўзгидромет» 20–23 апрел кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.

Мавзуга оид