ОАВ: Исфаҳон яқинида портлашлар содир бўлди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаяпти
Эрон ОАВ Исфаҳон шаҳри яқинида портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда. Теҳрон ва бошқа шаҳарлар устидан парвозлар тўхтатилган.
Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги аэропорт яқинида портлаш юз берди, деб хабар қилмоқда Эрон ОАВ.
«Манбаларнинг айтишича, Исфаҳон вилоятида кучли портлашлар овози эшитиляпти», — деди давлат телевидениеси ва сабаб ҳали аниқ эмаслигини қўшимча қилди.
FARS агентлиги маълумотларига кўра, портлаш халқаро аэропорт ва ҳаво кучлари базаси жойлашган Каҳяверестон шаҳрида содир бўлган.
Press TV телеканалига кўра, портлаш шаҳар маркази яқинида қайд этилган.
Теҳрон ва бошқа шаҳарлар устидан парвозлар тўхтатилгани хабар қилинмоқда.
Mehr агентлигининг аниқлик киритишича, Теҳрон, Исфаҳон ва Шерозга, шунингдек, мамлакат ғарби, шимоли-ғарби ва жануби-ғарбидаги аэропортларга парвозлар тўхтатилган.
Бир неча туманларда ҳаво мудофаа тизимлари ишлаяпти.
Эрон пойтахтидаги Имом Ҳомайний номидаги халқаро аэропорт эрталабгача ёпиқ бўлиши айтилади.
CNN аввалроқ Эрон ҳаво ҳудудида бўлган саккизта самолёт ўз йўналишидан четга чиққани ҳақида хабар берган эди.
Flightradar24 хизмати маълумотларига кўра, улар орасида Emirates ва Flydubai авиалайнерлари ҳам бўлган.
«Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатнинг бир қанча вилоятлари осмонида фаоллашди», — дейилади IRNAахборот агентлиги хабарида.
Мавзуга оид
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024
Германия канцлери Эронни Исроил зарбаларидан сўнг «вазиятни кескинлаштирмасликка» чақирди
14:20 / 30.10.2024
Берлин ва ЕИ ГФР фуқаросининг Эронда қатл этилишига жавоб берилишини ваъда қилди
11:18 / 29.10.2024