Ўзбекистон | 12:38 / 23.04.2024
6300
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрел куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақада кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид