Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини билдирди
Мамлакат темир йўл конструкциялари, шпаллар ва маҳкамлагичлар учун материаллар етказиб бериш орқали лойиҳани қўллаб-қувватламоқчи.
Минтақавий транспорт имкониятларини кенгайтириш - Қозоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи асосий масалаларидан биридир. Қозоғистон ва Афғонистон бош вазирлари ўринбосарлари Серик Жуманғарин ва Абдулғани Биродар учрашувида томонлар Марказий ва Жанубий Осиёдаги транспорт интеграцияси лойиҳалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Тадбир давомида Қозоғистон томонининг Трансафғон йўлагини (Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар ва Ҳирот – Қандаҳор – Спин-Булдак темир йўли) қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди.
Таъкидланишича, лойиҳа минтақа мамлакатлари ўртасида юкларни етказиб бериш муддатини қарийб 10 баробарга қисқартириш, шунингдек, юк ташиш нархини пасайтириш имконини беради. Қозоғистон темир йўл конструкциялари, шпаллар ва маҳкамлагичлар учун материаллар етказиб бериш орқали лойиҳада иштирок этишга тайёрлиги маълум қилинди.
Томонлар, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилди. Қозоғистон ва Афғонистон авиация маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида томонларнинг авиаташувчилари ҳафтасига учта йўловчи/юк рейсларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қозоғистон томони афғон авиакомпанияларидан аризалар келиб тушганидан кейин бу масалани кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:00
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
09:24
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
21:48 / 30.10.2024