Фан-техника | 19:34 / 26.04.2024
9157
1 дақиқада ўқилади
Apple’нинг Хитой бозоридаги улуши қисқарди
2024 йилнинг биринчи чорагида Apple’нинг Хитой бозоридаги улуши 2,2 фоизга қисқарди. Honor ва Huawei’нинг улуши эса ортган.
IDC таҳлилий агентлиги 2024 йилнинг биринчи чорагида Хитойда смартфонлар сотуви бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Хитой телфон бозори 6,5 фоизга ўсган ва 69,3 миллион дона қурилма сотилган. Ўтган йилниннг мос даври билан солиштирганда, OPPO’нинг бозордаги улуши 19,8 фоиздан 15,7 фоизга, Apple’нинг улуши 17,8 фоиздан 15,6 фоизга, Vivo’нинг улуши 17,4 фоиздан 14,6 фоизга камайган бўлса, Honor’нинг улуши 16,1 фоиздан 17,1 фоизга, Huawei улуши эса 8,6 фоиздан 17 фоизга ошган.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024
iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
21:52 / 13.09.2024