Ўзбекистон | 13:26 / 01.05.2024
37029
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи компаниялар ўнталиги эълон қилинди
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати очиқланди.
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 29 апрел ҳолатига «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ 1-ўринни эгаллади, унда 48 308 нафар ишчи ишлайди.
Энг кўп иш берувчилар рўйхатининг 2- ва 3-ўринларидан мос равишда 36 629 нафар ҳамда 34 816 нафар кишини иш билан таъминлаган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Темирйўлинфратузилма» АЖ жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган иш берувчилар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 20 873 нафар;
- Romstar МЧЖ қўшма корхонаси – 18 800 нафар;
- «Ўзбектелеком» АЖ – 17 641 нафар;
- «ЎзАвто Моторс» АЖ – 16 628 нафар;
- «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 16 309 нафар;
- «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 13 926 нафар;
- Anglesey food МЧЖ – 12 726 нафар.
Мавзуга оид
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
07:50 / 25.10.2024