Ўзбекистон | 20:26 / 01.05.2024
3674
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. 

Давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади. 

Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик битим доирасидаги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳужжатда туризм, логистика, фармацевтика, экология, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби янги йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган.

Мавзуга оид