Жамият | 07:46 / 01.05.2024
3240
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди

Тошкентда ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг 20 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди.

Фото: Shutterstock

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 31 ёшли Ж.Р. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 20 075 000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 24 ёшли П.Д. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган П.Д. Ж.Р.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 20 075 000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Д.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид