Хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғим миқдори барча автомобиллар учун тенглаштирилди
Хорижий автомашиналарни Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш учун йиғимни ҳисоблаш тартиби ўзгарди. Олдин транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 фоизи миқдорида йиғим ундирилган бўлса, эндиликда бу миқдор кунига БҲМнинг 1 баробари этиб белгиланди.
«Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган қўшма қарорда кўзда тутилган.
Хориж фуқаролари бир календар йили ичида 90 кунгача бўлган муддатда бож ва солиқларни тўламасдан Ўзбекистонда ўз автомобиллари билан ҳаракатланиши мумкин. Эски тартиб бўйича, ушбу муддат тугаганидан кейин, уни узайтириш учун кунига автомобилнинг ҳар бир от кучи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 фоизи миқдорида йиғим тўлаш шарт бўлган. Янги тартиб бўйича, 90 кунлик муддат тугаганидан кейин двигател қувватидан қатъи назар, барча автомобиллар учун бир хил – кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида (айни пайтда 340 минг сўм) пул ундирилади.
Масалан, 106 от кучига эга Cobalt учун 252 минг 280 сўм тўлов қилиб келинган бўлса, эндиликда бу йиғим 340 минг сўмни ташкил этади. 235 от кучига эга Mercedes-Benz ML 350 автомобили учун эса кунлик йиғим миқдори 559 минг 300 сўмдан 340 минг сўмга ўзгарди. Янги тартиб бўйича автомобил қуввати 143 от кучидан ошса, кунлик тўлов олдингига қараганда арзонроқ бўлади.
Ҳужжат 2024 йил 2 майдан бошлаб кучга кирган.
Мавзуга оид
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
15:54 / 24.10.2024
Импорт автомобиллар Пискентдаги полигонда синовдан ўтказилади
15:30 / 23.10.2024