Ўзбекистон | 07:30 / 08.05.2024
2074
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Фото: ТИВ

Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинган. 

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми ҳамда вазирликлар ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Мавзуга оид