Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация кеча Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан қабул қилинди.
ТИВ маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.
Мавзуга оид
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
15:03 / 05.09.2024
Ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби махсус вакилини қабул қилди
16:38 / 30.08.2024