Кучли ёғингарчилик туфайли Қамчиқ довони йўли лой ва тошлар билан тўсилиб қолди
Автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирлар оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган.
ФВВ матбуот хизматига кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назоратга олингани маълум қилинган.
Йўлда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.
«Қамчиқ довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 229-километрида сел-сув тошқини кузатилгани сабабли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки йўналишда вақтинча тўхтатилди», дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда.
Йўлнинг ҳаракат қисми яқин вақтлар ичида очилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
15:34 / 03.11.2024