Жамият | 07:14 / 15.05.2024
2843
1 дақиқада ўқилади

Қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди

Фарғонада бир гуруҳ шахслар фуқарога ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, эвазига 200 долларни қўлга киритиб, унинг номига B тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, унда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига B тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид