Жамият | 17:03 / 01.06.2024
2789
1 дақиқада ўқилади

"Права" олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Хўжайли тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Унда, “A.B.” МЧЖ инструктори Б.А. фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳон синовларисиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Бўзатов тумани, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаролар Ж.А. ва Ж.К. фуқаро Т.Ш.нинг ишончига кириб, уни 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришларини айтиб, 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид