Жамият | 11:24 / 19.05.2024
4337
1 дақиқада ўқилади

Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг 30 млн сўм пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан гумондорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Тошкентда яшовчи аёл Н.Д. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 30 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи Т.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган Н.Д.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритган. Сўнг унда сақланган 30 млн сўм пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид