Ўзбекистон | 09:09 / 21.05.2024
1607
2 дақиқада ўқилади

Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Мазкур қарор президентнинг 2021 йил 6 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 1-иловаси 11-бандига асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг мақсади - инсон ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахслар, давлатнинг мол-мулкини ҳимоялаш, атроф-муҳит, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек харидорлар ва истеъмолчиларни (фойдаланувчиларни) унинг вазифаси ва хавфсизлигига нисбатан адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида, лифтлар, лифтларнинг хавфсизлик қурилмалари хавфсизлигига лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва модернизация қилишда қўйиладиган ягона мажбурий талабларни белгилашдан иборат.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Лифтларнинг хавфсизлиги” тўғрисидаги умумий техник регламенти ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, унинг ўрнига Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлган давлатларнинг техник тартибга солиш меъёрлари билан мослаштирилган ҳамда жаҳон стандартлари билан уйғунлаштирилган янги таҳрирдаги “Лифтлар хавфсизлиги” тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланмоқда.

Шунингдек, лифтларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш вақтида ва белгиланган ишлаш муддати давомида унинг хавфсизлигини таъминлаш учун умумий хавфсизлик талабларига жавоб берадиган воситалар ва (ёки) чораларни таъминлаш ҳамда лифтнинг мақсади ва ишлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда махсус белгиланган хавфсизлик талабларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид