Жиззахда “Нексия-2” газбаллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Газбаллон машина ҳаракатланиб кетаётганда портлаган. “Нексия-2” бўлакларга бўлиниб кетган ва машинадагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида “Нексия-2” машинасига ўрнатилган газбаллон портлаган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, машинада бўлган тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, бугун, 28 май куни соат 13:00 ларда Бахмал туманида яшовчи 63 ёшли ҳайдовчи “Нексия-2” билан М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида ҳаракатланаётиб АГҚШдан машинасига газ қуйиб чиққан.
Сўнг ҳаракатланиб кетаётганда тўсатдан машинага ўрнатилган газбаллон портлаган. Оқибатда ҳайдовчи, унинг 56 ёшли хотини ва 1993 ҳамда 2015 йилда туғилган йўловчилар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Барча ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаш мақсадида доимий равишда транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат этиб боришларини ва ўзлари бошқараётган уловнинг техник ҳолатига жавобгар эканликларини унутмасликларини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024