Самарқандда 9-синф ўқувчиси Nexia билан уриб юборган 6 ёшли қиз вафот этди
9-синф ўқувчиси отасига тегишли машинани ювиш учун кўчага олиб чиққан ва катта тезликда ҳаракатланиб қизчани уриб юборган.
Самарқанд вилояти Ургут туманида 9-синф ўқувчиси Nexia-2 машинасини бошқариб 6 ёшли қизни уриб юборган ва унинг ўлимига сабаб бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 2 июн куни содир бўлган.
Маълум қилинишича, Ургут тумани Янгиҳаёт маҳалласида, шу туманда яшовчи фуқаронинг 9-синфда ўқийдиган фарзанди Nexia-2 машинасини ҳайдаб кўчага чиққан.
Сўнг машинани катта тезликда бошқариб йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли қизчани уриб юборган. Оқибатда қизча оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.
MY5 телеканалининг Markaziy studiya дастурида кўрсатилган лавҳада ўқувчининг отаси машина калити ўзида қолган пайтда ўғли ундан сўрамай, машинани олиб чиқиб кетганини айтган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
10:59 / 21.08.2024