Тожикистонда сеҳргарлик йўли билан фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Улар аҳоли пуллари ва қимматбаҳо буюмларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олган.
Тожикистоннинг Варзоб туманида милиция сеҳргарлик йўли билан фирибгарликда гумон қилинаётган икки нафар ўзбекистонлик аёлни қўлга олди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 30 ёшли Зулола Сайфуллоева ва 32 ёшли Юлдуз Бердиева Варзоб туманида яшовчи уч аёлнинг аризаси асосида қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, улар туман аҳолисининг пуллари ва қимматбаҳо буюмларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олган.
Видеохабарда айтилишича, бу икки аёл илк бор 2023 йилда Варзоб туманига бориб, 57 ёшли маҳаллий фуқарони алдаган. Жумладан, унга «уйида қон ҳиди борлигини» ва агар пул тўламаса, «ўғли бир ҳафта ичида ўлиб кетишини» айтишган. Аёл сўзларига кўра, улар 23 минг сомоний (≈27,2 млн сўм), 2 та телефон ва узук билан сирғаларни олиб кетишган.
Қайд қилинишича, сўнгги бир ой ичида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг турли шаҳар ва вилоятларида 50 дан ортиқ одамни сеҳргарлик билан шуғулланганликда айблаб, ҳибсга олган.
Аввалроқ, Тожикистонда жодугарлик ва сеҳргарлик билан шуғулланувчиларга қарши кураш доирасида бундай шахслар учун мажбурий меҳнатни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Унга кўра, сеҳргарлар, фолбинлар, табиблар, шунингдек, қонунга хилоф равишда диний таълим берган шахслар 6 ойгача бўлган муддатга мажбурий меҳнатга тортилиши мумкин.
Айни пайтда мамлакат қонунчилигида жодугарлик ва фолбинлик билан шуғулланганлик учун ҳисоб кўрсаткичининг 40 дан 50 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган (Ҳисоб кўрсаткичи ҳозир 72 сомонийга тенг (≈85,4 минг сўм).
Бир йил давомида қоидабузарлик такрорланган тақдирда жарима миқдори ҳисоб кўрсаткичининг 60-100 бараваригача оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024
ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди
20:45 / 14.10.2024