Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Дамас” ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Дамас қарама-қарши томондан келаётган “Кобалт” билан тўқнашган ва бутунлай пачақ бўлиб, йўлни ажратиб турувчи тўсиқ устига чиқиб қолган.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида “Кобалт” билан тўқнашган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 13 июн куни соат 6:30 ларда, М-39 автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисмида Тошкент-Самарқанд йўналишида кетаётган “Дамас” қарама-қарши томондан келаётган “Кобалт” билан тўқнашган.
Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага олиб боришда вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Дамас” машинаси бутунлай пачақ бўлган ҳолда йўлни ажратувчи тўсиқ устига чиқиб қолганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024