Жаҳон | 23:52 / 27.06.2024
13260
1 дақиқада ўқилади

Сеул Шимолий Корея Украинага қўшин юборишидан хабар топди

Фото: Yonhap News

Владимир Путиннинг Пхенянга ташрифидан сўнг Шимолий Корея ўз ҳарбийларини Украинанинг руслар томонидан босиб олинган ҳудудларига юборадиган бўлган.

Жанубий Корея ҳукумати вакилининг TV Chosun телеканалига маълум қилишича, Шимолий Корея июл ойида Украинадаги Россия томонидан босиб олинган ҳудудларга «тиклаш ишларида» қатнашиш учун инженер ҳарбийларни юборишни бошлайди.

Сеул вакилига кўра Украинага юбориладиган КХДР ҳарбийлари айни дамда Хитойда бўлиб турибди. Жанубий Корея вакили бу ҳарбийлар Украинага бориши учун айнан Хитой маблағ ажратишини маълум қилган.

Пентагон матбуот котиби генерал Пэт Райдер бу хабарни изоҳлар экан Украинага юборилаётган Шимолий Корея ҳарбийлари шунчаки тўп еми бўлишини айтган. «Агар мен Шимолий Корея қўшинлари қўмондони бўлганимда аскарлар Украинадаги жиноий урушга юборилишига йўл қўймаган бўлардим», деб изоҳлаган ўз сўзини америкалик генерал.

Мавзуга оид