Ўзбекистон | 10:57 / 29.06.2024
6206
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўгай ўғлини камар билан савалаган отага жиноят иши қўзғатилди

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Сочак қишлоғида яшовчи эркак 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан савалагани ҳақида хабар бергандик.

Ҳодиса 2024 йил 23 июн куни содир бўлган. 24 июн куни Тойлоқ туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган.

Болалар омбудсманининг хабар беришича, 28 июн куни Тойлоқ туманида болага нисбатан зўравонлик қилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а" банди (вояга етмаган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болага нисбатан бу каби зўравонликка йўл қўйганлар ким бўлишидан қатъи назар тегишли жавобгарликка тортилиши шарт. Бола давлат ва қонун ҳимоясида”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисмида беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси бериш белгиланган.

Мавзуга оид