Ўзбекистон | 14:09 / 20.07.2024
2281
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш марказини қурмоқчи

Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш билан боғлиқ диагностика марказини қуриш, шунингдек, бу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш учун тиббиёт муассасасини барпо этиш мўлжалланган.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан музокара ўтказди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкент вилоятида хорижий инвесторларга учун яратилган шароитлар, таклиф этилаётган лойиҳалар ва бошқалар ҳақидаги батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди.

Учрашувда Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш билан боғлиқ диагностика марказини қуриш, шунингдек, бу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш учун тиббиёт муассасасини барпо этиш, уй-жой, савдо, хизмат кўрсатиш объектларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.

Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва унга инвестициялар киритиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Мавзуга оид