Венгрия Ўзбекистондаги стартапларни ЕИ орқали қўллаб-қувватлаши мумкин
Ўзбекистон ва Венгрия таълим дастурлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиради.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Давлат котибининг таълим, стипендия дастурлари ва илмий дипломатия масалалари бўйича ўринбосари Миклош Лендел билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, унда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, Венгриянинг "Хунгарикум стипендияси" таълим дастури доирасида алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни, шу жумладан Европа Иттифоқи орқали қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Миклош Лендел кўп томонлама Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича 2025 йилда икки давлат олий таълим муассасалари ректорларининг навбатдаги форумини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:40 / 19.09.2024
Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
08:50 / 11.09.2024
Венгрия Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига кириши учун ҳаб вазифасини бажаришга тайёр
15:00 / 04.09.2024