Россия яна Украина энергетика секторига зарба берди
Россия қўшинлари Украинага учувчисиз учоқлар ва баллистик ракета билан ҳужум қилди. Бир киши жароҳатланган, инфратузилмага зарар етган. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия томонидан отилган 22 та дрондан 20 тасини уриб туширишга муваффақ бўлди.
26 июл, жумага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина бўйлаб йигирмадан ортиқ «Шаҳед-131/136» дронларини учирди. Учириш Қрим ва Курскдаги Чауда бурунидан амалга оширилди. Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Ростов вилоятидан учирилган «Искандер-М» баллистик ракетаси билан Донецк вилоятига ҳужум қилди. Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук ўзининг Telegram-каналида хабар берганидек, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг тўртта ҳудудида ишлаган.
Натижада 22 та дрондан 20 таси уриб туширилди. Бироқ, «Шаҳед»лар қолдиқлари кетма-кет иккинчи кеча ҳужумга учраган Житомир вилоятидаги фуқаролик инфратузилмаси ва энергетика объектларига зарар етказди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Вилоят ҳарбий маъмуриятидан маълум қилишларича, шикастланган объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, эрталаб вилоятда электр таъминоти қисман тикланган.
Шунингдек, Россия ҳужуми натижасида Чернихив вилоятининг Нежин шаҳридаги инфратузилма объекти ва ётоқхона зарар кўрган. Бир киши жароҳатланган.
Россия қўшинлари Украина ҳудудига ҳаво ҳужумларини тўхтатмай, мамлакат энергетика инфратузилмасини яқинлашиб келаётган қиш арафасида изчиллик билан йўқ қилишда давом этяпти.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024