Ўзбекистон | 14:08 / 29.07.2024
49493
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда 

Ўзбекистон бўйича 29-31 июл ва 1-2 август кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кундузги ҳаво ҳарорати +34...+38 даража атрофида, фақат жанубда баъзи жойларда +41...+44 даражагача бўлади.

Иш ҳафтасининг ўртасидан охиригача ҳарорат фони +2...+3 даражага кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +39...+41 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-31 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат асосан кечалари +22...+25 даража, кундуз кунлари 29-30 июлда +36...+38 даража, 31 июл ва 1-2 августда +38...+41 даража бўлади.

Мавзуга оид