Хитой Украина ташқи ишлар вазирининг ташрифидан кейин дронлар экспортига қўйилган чекловни кенгайтирди
Хитой Савдо вазирлигига кўра, экспорти тақиқланган маҳсулотлардан «оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, терроризм ёки ҳарбий мақсадларда» фойдаланмаслик керак.
Хитой икки мақсадли маҳсулотлар экспортига қўйилган тақиқни кенгайтирди. Улар орасида юқори аниқликда ўлчаш қурилмаларига эга учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари, лазерлар, инфрақизил тасвирларни олишга мўлжалланган ускуналар ва бошқа техникалар мавжуд. Хитой Савдо вазирлигига кўра, ушбу маҳсулотлардан «оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, терроризм ёки ҳарбий мақсадларда» фойдаланмаслик керак.
Мазкур ўзгартириш бир ойдан кейин, яъни 1 сентябрдан кучга киради. У илк бор 2023 йилнинг 31 июль куни эълон қилинган ҳужжатга қўшимча сифатида киритилган. Ўтган бир йил давомида идора миллий хавфсизликни ҳимоясини ва Хитой манфаатлари ҳамда халқаро мажбуриятларини янада самарали таъминлаш мақсадида «турли манфаатдор томонларнинг» таклифларини яхшилаб муҳокама қилиб чиққан.
«Хитой доим илмий-техник ривожланиш барча мамлакатлар халқларига фойда келтириши керак деб ҳисоблаган. Хитой ҳукумати хитойлик компанияларнинг фуқаролик учувчисиз учиш аппаратлари соҳасида халқаро савдо ва ҳамкорликни амалга оширишларини қатъий қўллаб-қувватлайди ҳамда фуқаролик учувчисиз учиш аппаратларидан тинчлик ўрнатишга қаратилмаган мақсадларда ноқонуний фойдаланишга қарши», — дейилади Савдо вазирлиги баёнотида.
Бир ҳафта олдин, 24 июль куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитойга ташриф буюрган эди. У 2022 йил 24 февралдан бери Украинанинг Пекинга келган энг юқори амалдори ҳисобланади. Ташриф давомида Хитой томони можаро мана уч йилдан бери давом этаётгани ва эксалация хавфи мавжудлигини қайд этган.
Жорий ёзда Bloomberg манбалари Хитой ва Россия компаниялари Эроннинг Shahed аппаратларига ўхшаш, зарба берувчи дронларни яратиш устида иш олиб бораётганини ёзганди. АҚШ ҳукуматининг ҳисоблашича, Хитой тўғридан-тўғри қурол етказиб беришдан тийилиб турибди.
Украина президенти Володимир Зеленскийга кўра, Хитой етакчиси Си Цзиньпин Россияга қурол етказиб бермаслик бўйича сўз берган.
Мавзуга оид
23:30 / 14.11.2024
Британия музейи мамлакат тарихидаги энг қиммат совғага эга бўлади
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024