Жаҳон | 12:28 / 01.08.2024
2318
1 дақиқада ўқилади

Литва мудофаа эҳтиёжлари учун қўшимча маблағ ажратди

Маблағлар ҳарбий ҳаракатчанлик лойиҳаларини, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини молиялаштиришга йўналтирилади.

Фото: LRV

Литва ҳукумати устувор миллий мудофаа тизимлари учун яна 7 миллион евро ажратди, деб хабар бермоқда LRT.

Маблағлар Мудофаа вазирлигига ажратилади ва Литвага келган НАТО иттифоқчилари учун зарур бўлган ҳарбий ҳаракатчанлик лойиҳаларини, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини, шунингдек, мудофаа қобилиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа миллий мудофаа лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Июн ойи охирида ҳукумат қўшимча 136 миллион евро ажратди ва бу йил мудофаа соҳасини молиялаштиришни ЯИМнинг 3,03 фоизига етказди.

Литва молия вазири Гинтаре Скайсте ўтган ҳафтада Мудофаа вазирлиги эҳтиёжларига қараб, бу йил молиялаштириш оширилиши мумкинлигини айтди.

Мавзуга оид