Путиннинг Трампга суиқасдга қандай муносабат билдиргани маълум бўлди
Россия раҳбарини АҚШ хавфсизлик хизмати ходимларининг бунга йўл қўйгани ажаблантирган.
Россия президенти Владимир Путин сиёсатчи Доналд Трампга суиқасд уюштирилганидан «жуда ҳайратда» қолди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Эҳтимол, айтишимиз мумкинки, [Путин] жуда ва жуда ҳайратда қолди, чунки сайловлар давомида сиёсий кураш иштирокчиларини ҳимоя қилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, айниқса, АҚШ каби давлатда, албатта, ҳозир бундай хавф ва таҳдидларни минималлаштириш керак. Ва, албатта, бундай ҳужумлар, уларни ҳеч ким маъқуллай олмайди. Ҳамма уларни қатъий рад этади ва қоралайди», деди у.
Песковнинг қўшимча қилишича, Доналд Трампга суиқасд каби ҳужумларни ҳеч ким маъқуллай олмайди.
«Албатта, бундай ҳужумларни ҳеч ким маъқуллай олмайди, ҳамма уларни қатъий инкор этади, рад этади ва қоралайди», деди Песков Россия президенти Владимир Путиннинг Трампга суиқасдга муносабати ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
АҚШ президентлигига республикачи номзодга суиқасд 13 июл куни Пенсилванияда бўлиб ўтган митингда содир бўлди. Трамп қулоғидан яраланди.
Ҳужум қилгани тахмин қилинаётган шахс Трампни қўриқлаётган АҚШ Махфий хизмати снайпери томонидан отиб ўлдирилди. ФҚБ 20 ёшли Томас Крукс ўт очганини маълум қилди.
Суиқасддан кейин АҚШ Махфий хизмати сайлов кампанияси тугагунига қадар Трампнинг хавфсизлигини кучайтирди. Мамлакат ички хавфсизлик департаменти раҳбари Алехандро Майоркас воқеани хавфсизлик хизматининг муваффақиятсизлиги деб атади ва мустақил тергов ўтказишга ваъда берди.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланишга» ваъда берди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
20:38 / 14.11.2024