Миср президенти француз ҳамкасби билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳаракатларини муҳокама қилди
Ас-Сиси Қоҳиранинг минтақани кенг қамровли урушга олиб келадиган янги можаролар олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига эътибор қаратди.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Франция президенти Эммануэл Макрон билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди.
Телефон мулоқоти чоғида Миср раҳбари минтақавий кескинликни пасайтириш мақсадида мамлакатнинг барча можаро томонлари билан алоқалари ҳақида гапирди ва Қоҳира минтақани кенг қамровли урушга олиб келадиган, натижалари ноаниқ бўлган янги можаролар олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига эътибор қаратди.
Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиш учун жадал ҳаракатларни давом эттираётганини таъкидлаган ас-Сиси, Фаластин эксклавида давом этаётган уруш минтақадаги мавжуд тарангликнинг асосий сабаби эканини айтди.
Миср ва Франция президентлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Президент маъмурияти, шунингдек, ас-Сисининг Британия бош вазири Кир Стармер билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берди.
Суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари, шунингдек, Мисрнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
13:38
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
12:32 / 06.11.2024