Жаҳон | 12:24 / 14.08.2024
3330
1 дақиқада ўқилади

Молдова муваққат ишлар вакили Россия ТИВга чақирилди

Бу Украина учун мўлжалланган F-16 самолётларининг мамлакатда жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотлар туфайли юз берди.

Фото: Андрей Любимов / РБК

Молдованинг Россиядаги муваққат ишлар вакили Александр Кетрару Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Россия ташқи сиёсат идораси хабарида айтилади

Баёнотга кўра, дипломатга Ғарб томонидан Украинага топширилаётган F-16 самолётлари Молдовадаги аэродромларда жойлаштирилиши ва улар Россия ҳудудини бомбардимон қилиш учун фойдаланилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар туфайли жиддий хавотир билдирилган. 

Идоранинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Молдовани «бетарафликни сақлашга ва Украина инқирози кучайишига ҳисса қўшадиган чоралар кўрмасликка» чақиради. 

Мавзуга оид