Жаҳон | 14:30 / 15.08.2024
1846
3 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби: Африка БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари орасида бўлиши керак

Африка глобал бошқарув тузилмаларида кам ифодаланган, деди Антониу Гутерриш.

Фото: REUTERS/Gleb Garanich

Африка БМТ Хавфсизлик кенгашининг (БМТ ХК) доимий аъзоси сифатида тақдим этилмаган, бу ҳолат эса қабул қилиниши мумкин эмас

Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди ва Африканинг глобал тинчлик ва хавфсизликдаги ролини таъкидлади. 

«Биз бир миллиарддан ортиқ аҳолига эга қитъадан БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий вакил йўқлигини қабул қила олмаймиз», - деди ташкилот раҳбари. 

1945 йилдан бери БМТ Хавфсизлик кенгаши глобал тинчлик ва хавфсизликнинг асоси бўлиб келган, дея эслайди Антонио Гутерриш, аммо «унинг пойдеворидаги ёриқлар жуда катта бўлиб бормоқда». 

«Хавфсизлик кенгаши Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари томонидан тузилган ва ўша даврдаги куч тузилмаларини ўзида акс эттиради. 1945 йилдан бери дунё ўзгарди, лекин Хавфсизлик кенгашининг таркиби, баъзи ўзгаришларга қарамай, замон билан ҳамқадам эмас», — дея эътибор қаратди ташкилот раҳбари. 

Гутерриш 1945 йилда кўпчилик замонавий Африка давлатлари ҳали ҳам мустамлакачилик ҳукмронлиги остида қолганини ва халқаро масалаларда ҳеч қандай сўзи бўлмаганини эслатди. 

«Бу ҳалигача ҳал этилмаган жиддий камчиликка олиб келди: Хавфсизлик кенгашида Африка вакили бўлган доимий аъзо йўқ ва қитъадан сайланган аъзолар сони унинг аҳамиятига мос келмайди», деди у. 

Африка, Антонио Гутерришнинг сўзларига кўра, Хавфсизлик кенгашидан тортиб халқаро молия институтларигача глобал бошқарув тузилмаларида яхши намоён бўлмаган, аммо бу тузилмалар ҳал қилиши мўлжалланган муаммолардан номутаносиб равишда азият чекмоқда. 

Хавфсизлик кенгаши кун тартибидаги барча мамлакат ёки минтақавий можароларнинг деярли ярми Африкага тегишли. Улар кўпинча глобал иқтисодиёт учун муҳим бўлган «Африка ресурсларига» ташқи иштирокчиларнинг аралашуви билан кучаяди. «Африкада хавфсизликсиз глобал хавфсизликни таъминлаш мумкин эмас», - дея таъкидлади Антониу Гутерриш.

Мавзуга оид