Жаҳон | 09:10 / 16.08.2024
1130
1 дақиқада ўқилади

БМТ Тараққиёт дастури янги доимий вакили Ўзбекистонда вазифаларини бажаришга киришди

1996 йилдан буён БМТ тизимида ишлаб келаётган япониялик Акико Фужии 2019-2023 йилларда БМТТД Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимида ишлаган Матилда Димовсканинг ўрнига тайинланди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТТДнинг мамлакатдаги янги доимий вакили Акико Фужиини қабул қилди.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги янги доимий вакили Акико Фужии хонимни Ташқи ишлар вазирлигида қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – БМТТДнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз. Мамлакатимизда барқарор ривожланиш учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Фужии хонимга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз".

1996 йилдан буён БМТ тизимида ишлаб келаётган япониялик Акико Фужии 2019-2023 йилларда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимида ишлаган Матилда Димовсканинг ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид