Ўзбекистон | 07:05 / 17.08.2024
3639
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор немис тили университети ташкил этилиши мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Германиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер билан учрашди.

Фото: uza.uz

Томонлар ўртасида муҳандис-техника мутахассисларини тайёрлашда ўзаро таълим дастурларини жорий қилиш, Германиядан тажрибали олимларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, долзарб глобал муаммолар ечимига қаратилган ўзаро илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилди.  
 
Вазир Қўнғиротбой Шарипов элчи билан суҳбатда Ўзбекистонда илк немис тили университетини ташкил этиш масаласига ҳам тўхталган.

“Бугунги кунда ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириш, ёш олимларнинг Германияда илмий стажировкаларини ташкил этиш муҳим йўналишлардан биридир. Шунингдек, Германия томони билан Ўзбекистонда илк немис тили университетини ташкил этиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигимизни маълум қиламан”, деди вазир.  

Мавзуга оид