АЭХА бошқарув кенгашига Ўзбекистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов жорий йилнинг 9-13 сентябр кунлари Венада бўлиб ўтаётган Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.
Кун тартибидан ташкилот бош директорнинг ядро ва радиациявий хавфсизлик соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, агентликнинг ядро фани ва технологиялар билан боғлиқ фаолиятини янада самарали қилиш каби муҳим масалалар муҳокамаси ўрин олди.
Ўзбекистоннинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ўз маърузасида, сўнгги йилларда АЭХА билан яқин ҳамкорликда эришилган ижобий натижалар, жумладан, ядро хавфсизлигини ошириш, тинч ядровий технологияларни ривожлантириш ва инсон ресурсларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Ташкилотнинг миллий инфратузилмани модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлашда Ўзбекистонда атом саноатини янада ривожлантириш соҳасига кўрсатаётган кўмагига алоҳида эътибор қаратилди.
Бошқарув кенгаши йиллик бош конференция билан бир қаторда АЭХА икки бошқарув органидан бири ҳисобланади. Кенгаш ўз мажлисларида, жумладан, бош директорнинг агентлик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади ва уларни бош конференцияга тасдиқлаш учун тавсия қилади.
Мавзуга оид
08:30 / 21.09.2024
Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ядро тиббиёти соҳасида битим имзоланди
22:33 / 20.09.2024
АЭХА Россияни Запорижжя АЭС ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди
13:12 / 05.09.2024
АЭХА делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
22:24 / 27.08.2024