Ўзбекистон элчиси Қозоғистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Иброҳимов Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросим Қозоғистон раҳбарининг "Оқўрда" қароргоҳида бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширар экан, Қозоғистон президентига қозоқ тилида мурожаат қилди.
Тадбир давомида Испания, Эстония, Судан, Руанда, Доминикан Республикаси ва Маврикий элчилари ҳам ўзларининг ишонч ёрлиқларини топширдилар.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев элчиларни ушбу лавозимга киришишлари билан табриклар экан, Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида таъкидлади ва уларга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Элчи Бахтиёр Иброҳимов 1 сентябр куни Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган эди. У 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Остонадаги элчиси лавозимида ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024