Ўзбекистон | 09:50 / 23.09.2024
12230
1 дақиқада ўқилади

Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда  мамлакат қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темирйўл вагонларида ҳашаматли хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Тур саёҳатнинг "лакшери" сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.

Мамлакат бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юрт диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

Сафар давомида Ўзбекистонинг Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.

Мавзуга оид