Европа сув ҳавзаларининг фақат учдан бир қисми яхши ҳолатда
Европа атроф-муҳит агентлиги ҳисоботида айтилишича, 2021 йилда Европадаги кўллар ва дарёларнинг учдан бир қисмидан салгина кўпроғи яхши ёки жуда яхши экологик ҳолатда бўлган.
2021 йилда Европадаги кўл ва дарёларнинг атиги 37 фоизи яхши ёки аъло ҳолатда деб баҳоланди. Бу ҳақда 15 октябр, сешанба куни Европа атроф-муҳит агентлиги расмий сайтида чоп этилган ҳисоботида айтилади. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, 2010 йилдан буён бу кўрсаткич бироз ошган, гарчи Сув асослари бўйича директивага мувофиқ, Европа сувлари 2015 йилгача яхши ҳолатга келиши керак эди.
Яхши кимёвий ҳолат сув ҳавзаларининг атиги 29 фоизида қайд этилган. Шу билан бирга, Европа Иттифоқида ичимлик сувининг учдан икки қисмини таъминлайдиган ерости сувлари сезиларли даражада яхшиланган. Европа атроф-муҳит агентлиги маълумотларига кўра, улар ҳажмининг 77 фоизи яхши кимёвий ҳолатга эга.
Ниҳоят, ҳозир, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Европа ҳудудининг 20 фоизи ва аҳолисининг 30 фоизи ҳар йили сув танқислигидан азият чекмоқда ва келажакда бу кўрсаткичлар иқлим ўзгариши туфайли ошиши мумкин.
Мавзуга оид
11:50
Европа газ омборлари деярли тўлиқ тўлди
20:34 / 30.10.2024
Европада сунъий интеллект сабаб миллионлаб иш ўринлари хавф остида қолмоқда
17:03 / 29.10.2024
Европаликлар уй-жойга пул тўлаш учун озиқ-овқат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда — сўровнома
21:48 / 28.10.2024