Жамият | 19:00 / 18.10.2024
2136
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Kapitalbank ва Uzum «Retail Week Awards 2024» тақдирлаш маросимида бешта мукофотга сазовор бўлди

Тақдирлаш маросими 16 октябр куни Central Asia Retail Week халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.

Фото: Kapitalbank

Мукофотнинг мақсади – чакана бозорнинг энг муносиб вакилларини эътироф этиш, ўтган йилда чакана савдо соҳасида эришилган энг муҳим ютуқларга профессионал ҳамжамиятнинг эътиборини жалб қилиш, шунингдек, мутахассисларни тармоқни ривожлантиришнинг энг яхши илғор амалиётлари билан таъминлаш.

Kapitalbank "Чакана бизнес учун энг яхши банк хизмати" номинациясида мукофотлардан бирини қўлга киритди. Uzum экотизими хизматлари бир нечта номинацияларда ғолиб бўлди: Uzum Bank "Энг яхши логистика хизмати" ва "Энг тез ривожланаётган маркетплейс", шунингдек, "Марказий Осиёнинг энг йирик тармоқ–маркетплейси", Uzum Bank эса "Чакана бизнес учун энг яхши банк хизмати" мукофотига сазовор бўлди.

“Бизнесни ривожланишининг барча босқичларида қўллаб-қувватлаш, бизнесни муваффақиятли юритиш учун мослашувчан ечимларни таклиф қилиш – Kapitalbankнинг муҳим йўналишларидан бири, - дейди банк Бошқаруви раиси Кирилл Маевский. - Ва бу мукофот тадбиркорларга ҳозирги вазифаларни ҳал қилишда ва узоқ муддатли муваффақиятга эришишда ёрдам бериш бўйича тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни тасдиқлайди. Биз хизматларимизни бизнес учун энг фойдали бўлиши ва банкимиз эса тадбиркорлар учун ишончли шерик бўлиб қолиши учун такомиллаштиришни давом эттирамиз.

16-17 октабр кунлари Тошкентда "Central Asia Retail Week" электрон тижорат ва чакана савдо форуми бўлиб ўтди. Замонавий чакана бизнес ривожланишининг энг муҳим йўналишларига бағишланган сессияларда 200 дан ортиқ спикер ҳамда маҳаллий ва хорижий e-commerce бозорларининг 1500 нафар иштирокчиси иштирок этди.

Реклама

Мавзуга оид