Ўзбекистон | 13:00 / 02.04.2024
4400
4 дақиқада ўқилади

Uzbekistan’s club’дан янги лойиҳа – O‘zbekistonlik.Podcast’нинг илк эпизоди эълон қилинди

Фото: Uzum

Халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа – Uzbekistan’s club ижодий жамоаси “Uzum” миллий рақамли экотизими ҳомийлигида янги O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасига старт берди. Эндиликда чет элда фаолият юритаётган Ватандошларимизнинг муваффақият сирлари, ҳаётий тажриба ва ҳикояларидан нафақат видео, балки аудиоподкастлар шаклида ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Лойиҳанинг илк эпизодида бир нечта IT бизнеслар эгаси Бобир Акилханов ҳамда Колумбия Университети ёрдамчи профессори Азиза Шоназаровалар меҳмон бўлишди. Подкастни “Ўзбекистонлик” фильмининг илк эпизоди қаҳрамонларидан бири – техника фанлари доктори, Асқарали Каримов олиб борди.

Илм ва Технология: Қайси бўлмаса ҳаёт тўхтайди?

O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг биринчи эпизодида суҳбат асосан илм-фан ва технологиялар мавзусида бўлди. Суҳбат давомида Азиза Шоназарова “Марказий Осиё тарихида аёлларнинг тутган ўрни” мавзусидаги докторлик иши билан ўртоқлашаркан, тарихий манбалар ва қўлёзмаларни ўрганиш давомида аёл олималарга бағишланган асарларга дуч келгани, докторлик ишида улардан кенг фойдалангани ҳақида гапириб берди. Ўзбекистондаги талабалик йилларида қўлёзма асарларни ўқиб катта тажриба тўплагани, бунинг учун унга ҳатто ойлик ҳам тўлашганини эслади.

Мавзу доирасида Асқарали Каримов технологияларнинг тилимизга таъсири масаласини ўртага ташлаб, суҳбатдошларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқди. Йиғилганлар сунъий интеллект (AI)нинг ижобий ва салбий томонлари, яқин истиқболда рўй бериши мумкин бўлган тахминларини билдиришди. Асқарали Каримов AI муаллифлик ҳуқуқи учун пул тўлаши керак деб ҳисобласа, Бобир Акилханов ҳар қандай рискларга қарамай AI якунда ҳукуматлар томонидан тартибга солиниши ва у инсониятнинг ёрдамчисига айланишига ишонишини билдирди. Азиза Шоназарова эса AI’нинг имкониятлари ҳақида гапираркан, таълимнинг айрим йўналишларида талабалар ундан кенг фойдаланаётгани ва бу уларнинг билимига ҳақиқий баҳо беришда баъзи муаммоларни келтириб чиқараётганига тўхталди.

Подкаст давомида AI ва илм-фан ўртасидаги қарама-қаршилик ва имкониятлар, замонавий технологияларнинг маданият, одамлар турмуш тарзи, умуман, инсоният тақдирига бўлажак таъсири, шунингдек, аёллар ва қизларнинг жамиятга қўшаётган ҳиссаси, уларнинг илм-фандаги ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги долзарб мавзулар устида баҳс юритилди.

Хулоса қилиб айтганда, меҳмонлар O‘zbekistonlik.Podcast’нинг илк сониданоқ маррани кенг олишди дейиш мумкин. Мазмунли ва айни пайтда жамият учун фойдали суҳбатнинг тўлиқ версиясини бу ерда тингланг.

O‘zbekistonlik.Podcast Apple Music, Amazon, Spotify каби оммабоп аудиоплатформаларда ва ҳамкор телеканалларда ҳам мавжуд.

Uzbekistan's Club  ўз ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ёшлар ишлари агентлигига, миллатнинг янги қиёфасини яратишдаги ишончли ҳамкорлари бўлмиш — Ucell уяли алоқа операторига, Chevrolet Uzbekistan автомобил брендига ва “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясига ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.

Мавзуга оид