Жамият | 16:10 / 12.06.2023
22889
4 дақиқада ўқилади

Uzum ва Click бирлашиши ҳақида эълон қилинди

Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашмоқда — бирлашиш бўйича кейинги қадамлар тўғрисидаги битим бугун Тошкентда имзоланди. Uzum ва Click интеграцияси туфайли мамлакатнинг ҳатто энг чекка аҳоли пунктлари аҳолиси ҳам ишончли ва қулай молиявий хизматлардан, қулай нархлардаги товарларнинг кенг ассортиментидан, бизнесни ривожлантириш ечимлари ва бошқа рақамли маҳсулотлардан фойдаланишлари мумкин.

Фото: Uzum

Келажакда компаниялар Click'ni супераппга айлантиришни режалаштирмоқдалар — бу компаниялар гуруҳининг экотизимига киришнинг асосий нуқталаридан бири. Uzum экотизимининг рақамли маҳсулотлари ва сервислари миллионлаб фойдаланувчилар учун таниш бўлган тартибда ишлашни давом эттиради, бунда мамлакат аҳолиси муайян муаммони ҳал қилиш учун алоҳида иловадан фойдаланиши мумкин, бироқ шу пайтнинг ўзида Uzum Market харидорлари буюртмаларни тўлашда янги имкониятларига эга бўлади, шу жумладан бутун мамлакат бўйлаб 180 дан ортиқ тарқатиш пунктларида.

Click ҳам илгари эълон қилинган режалар устида ишлашни давом эттиради. Ва биргаликда, компаниялар кундалик муаммоларни ҳал қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта янги сервисларни ишга туширишни режалаштирмоқдалар, улар орасида авиа/темирйўл/транспорт воситаларига чипталарни бронь қилиш сервиси, саёҳат агрегатори ва давлат сервислари билан интеграция.

— Бизнинг умумий мақсадимиз кундалик молиявий ва маиший вазифаларни ҳал этиш учун экотизим яратиш, шунингдек, тадбиркорларга жаҳон стандартлари даражасида замонавий молиявий технологияларни жорий этиш орқали ўз фаолиятини осонлаштиришга ёрдам беришдир, — дейди Uzum компаниялар гуруҳи бош директори Жасур Жумаев. — Ўзбекистон бозорида дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлган компаниялар таркибига мос келадиган компания пайдо бўлмоқда; ва бу дунё мисоллари тўлов, финтех ва e-commerce сервисларини бирлаштириш истеъмолчилар ва тадбиркорлар учун имкониятларни сезиларли даражада оширишга имкон беришини кўрсатади. Uzum мамлакатнинг етакчи компаниялари ресурслари ва экспертизалари бирлашмаси сифатида ташкил этилган ва бугун биз ушбу векторга амал қилишни давом эттириб, Uzum катта оиласига етакчи рақамли тўлов тизими жамоасини қутлаймиз. Click билан биргаликда биз янада тезроқ ўсиб, энди 13 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларимизнинг ҳаётини осонлаштирамиз.

— 12 йиллик фаолияти давомида Click мамлакатдаги энг яхши жамоалардан бирини йиғди, натижада компания тўловлар бозорида етакчига айланди. Янги уфқлар вақти келди. Uzum билан музокаралар давомида бизнинг стратегиямиз ва мақсадларимиз бир-бирига мос келишини кўрдик. Шунинг учун биз экотизим билан бирлашишдан жуда хурсандмиз ва бунда катта истиқболларни кўрмоқдамиз: бундай кенг имкониятларга эга иккита йирик ўйинчининг бирлашиши бир-бирининг ресурсларини кўпайтиришга ва янги кенг кўламли вазифани – мамлакатда ўхшаши бўлмаган маҳсулотни яратишга имкон беради, — дейди Click компанияси CEOsi Улуғбек Рустамов. — Click, албатта, жорий режалар устида ишлашни давом эттиради: кредитлаш лойиҳаси, давлат хизматлари билан интеграция бўйича бир қатор лойиҳалар, туризм соҳасида ва бошқалар.

Click тўлов тизимида ойига 37 миллиондан ортиқ транзакциялар амалга оширилади, Click иловаси 9 миллиондан ортиқ iOS ва Android фойдаланувчилари томонидан юклаб олинган, @clickuz Telegram боти ва USSD фойдаланувчиларини ўз ичига олган рўйхатдан ўтишларнинг умумий сони эса 15 миллиондан ошади, бу эса компанияга 11 миллионга яқин ноёб фойдаланувчиларни беради. Click мулкдорлари Uzum гуруҳининг бош компанияси акцияларининг улушини олишади, жамоа эса лойиҳани ривожлантиришда ишлашни давом эттиради.

Click'дан ташқари, Uzum экотизимига тез етказиб бериш ва кенг ассортиментга эга Uzum Мarket маркетплейси, Uzum Nasiya муддатли тўлов сервиси, банк активлари ҳамда Uzum Tezkor – ресторан ва дўконлардан экспресс етказиб бериш киради.

"Uzum" компанияси ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид