Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди
Самолёт инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун парвоз қилган ва хатолик туфайли уриб туширилган бўлиши мумкин.
Суданда (Шарқий Африкадаги давлат) юк самолёти уриб туширилди. Тахминларга кўра, унинг саҳнида россияликлар бўлган. Бу ҳақда Россия элчихонасига таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд қилинишича, самолётнинг уриб туширилиши учун масъулиятни аввалроқ ҳукуматга яқин бўлган Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) ҳарбийлаштирилган ташкилоти исёнчилари ўз зиммасига олган.
«Ўлганлардан бири - Airline Transport Incorporation FZC бош муҳандиси Виктор Гранов. У билан бирга яна бир қанча ҳамкасблари бўлган. Россия элчихонаси маҳаллий ҳокимият билан алоқада бўлиб, содир бўлган воқеанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда», дейилган хабарда.
Россиянинг Судандаги элчихонаси ҳалокат зонаси жанглар давом этаётган Дарфурда жойлашгани билан вазиятни мураккаблаштирганини қайд этди.
ОАВ шунингдек, самолёт БАА томонидан ижарага олингани ва унинг манзили Бишкекда, «Манас» халқаро аэропортида экани ҳақида ҳам ёзмоқда. Афтидан, саҳнида БААдан Чадга юборилган инсонпарварлик ёрдами бўлган, бироқ самолёт хатолик туфайли уриб туширилган.
Мавзуга оид
23:08 / 31.10.2024
«Бошқа давлатлар ҳам Пхенян каби ўз қўшинларини Россияга юбориши мумкин» — эксперт
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
10:30 / 31.10.2024