ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ» разведка марказига ҳужум қилди
Исроил армияси Ливан пойтахти Байрут чеккасидаги «Ҳизбуллоҳ» аъзоларининг разведка маркази ва ерости қурол заводига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахти Байрут чеккасида «Ҳизбуллоҳ» ташкилотининг разведка маркази ва ерости қурол заводига ҳужум уюштирилганини эълон қилди. Ҳарбийлар тегишли хабарни 20 октябр, якшанба куни тарқатди.
ЦАҲАЛ баёнотида айтилишича, зарбадан олдин «тинч аҳолига зарар етказиш хавфини камайтириш учун кўплаб чоралар кўрилган, жумладан, ҳудуд аҳолиси олдиндан огоҳлантирилган».
Нетаняҳу: ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ»да Россия қуролларини топди
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) аскарлари «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти жангчилари базаларини тинтув қилиш чоғида Россиянинг «энг замонавий» қуролларини топди, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 16 октябр куни Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервюсида.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, БМТнинг 2006 йилдаги резолюциясига кўра, Исроил ва Ливан чегарасидан оқиб ўтувчи Летани дарёсининг жанубида фақат Ливан армиясида қурол-яроғ бўлиши мумкин. «Аммо, «Ҳизбуллоҳ» бу ҳудудда юзлаб туннел ва яширин жойлар қазди, у ерда биз ҳозиргина замонавий рус қуролларининг бир нечтасини топдик», — дея унинг сўзларини келтиради нашр.
Аввалроқ The Washington Post (WP) Исроил расмийларига таяниб, Ливан жанубида ЦАҲАЛ ҳарбий амалиёти чоғида Россия ва Хитойнинг танкка қарши қуроллари топилгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
14:47 / 18.12.2024
Исроил нега Сурияга тўсатдан зарба берди ва янги кучлар тақсимотидан нималар кутилмоқда?
11:53 / 09.12.2024
ЦАҲАЛ Сурия билан чегарадаги буфер зонага кирганини эълон қилди
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
16:42 / 01.12.2024